Nokia 6303i Classic - Ovi сайтини кўриш

background image

Ovi сайтини кўриш

Ovi-да Nokia томонидан тақдим этилган хизматлар мавжуд. Ovi ёрдамида

сиз почта қайд ёзувини яратишингиз, ўз расмларингиз ва видеоклипларингизни

дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан баҳам кўришингиз, саёҳатларни

режалаштиришингиз ва харитада исталган жойни кўришингиз, ўйинлар,

иловалар, видеоклиплар ва қўнғироқ оҳангларини ўз қурилмангизга юклаб

олишингиз ва мусиқа харид қилишингиз мумкин. Мавжуд хизматлар ҳудудга

қараб турли хил бўлиши мумкин бўлиб, барча тилларда ҳам тақдим этилмайди.
Ovi хизматларига кириш учун www.ovi.com сайтига ташриф буюринг ва Nokia қайд

ёзувини рўйхатдан ўтказинг.
Ушбу хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча маълумотлар учун ҳар бир

хизматнинг ёрдам саҳифасини кўринг.