Nokia 6303i Classic - Кириш кодлари

background image

Кириш кодлари
Қурилмангизда кириш кодлари ва хавфсизлик созламаларидан фойдаланиш

усулини белгилаш учун

Меню

>

Созламалар

ва

Хавфсизлик

>

Кириш кодлари

-

ни танланг.

Хавфсизлик кодлари қурилмангизни рухсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга

ёрдам беради. Аввалдан ўрнатилган код 12345. Сиз кодни ўзгартириб

қурилмага код талаб қилишни ўрнатиб қўйишингиз мумкин. Баъзи

операциялар созламалардан қатъий назар хавфсизлик кодини талаб қилиши

мумкин, масалан, агар сиз заводда ўрнатилган созламаларини қайта

тикламоқчи бўлсангиз. Кодни махфий тутинг ва қурилмадан алоҳида ва

хавфсиз жойда сақланг. Агар кодни унутиб қўйсангиз ва қурилмангиз қулф

ҳолатда қолса, бу ҳолда қурилмангизга хизмат кўрсатиш талаб қилинади.

Қўшимча ҳаражатлар келиб чиқиши ҳамда қурилмангиздаги барча шахсий

маълумотлар ўчиб кетиши мумкин. Қўшимча маълумот учун Nokia Care

бўлимига ёки қурилма дилерига мурожаат қилинг.

SIM карта билан тақдим этилган PIN код картани рухсатсиз ишлатишдан

ҳимоялашга ёрдам беради.

Муайян хизматларга кириш учун баъзи SIM карталар билан тақдим этилган

PIN2 код талаб этилади.

PUK ва PUK2 кодлари SIM карта билан тақдим этилиши мумкин. Агар сиз PIN

кодни кетма-кет уч марта нотўғри киритсангиз, сиздан PUK коди талаб

қилинади. Агар сизга кодлар тақдим этилмаган бўлса, хизмат кўрсатувчи

провайдерингизга мурожаат қилинг.

Таъқиқлаш пароли қурилмангизга кириш ва ундан чиқиш қўнғироқларини

чеклаш учун қўнғироқни таъқиқлаш хизматидан фойдаланиш пайтида талаб

қилинади (тармоқ хизмати).

Браузернинг хавфсизлик модуль созламаларини кўриш ёки ўзгартириш учун

Меню

>

Созламалар

ва

Хавфсизлик

>

Хавфс. модули

-ни танланг.

12

Телефонни ёқиш