Башоратли матн киритиш усули
Башоратли матн киритиш усули сиз ҳам янги сўзлар киритишингиз мумкин бўлган
ички луғатга асосланади.
Сўз ёзиш
Рақам 2-9 тугмаларини босинг. Битта ҳарф учун ҳар бир тугмани фақат бир марта
босинг.
Сўзни тасдиқлаш
Ўнгга ўтинг ёки бўшлиқни қўшиш учун 0 босинг.
Тўғри сўзни танлаш
Агар таклиф қилинган сўз нотўғри бўлса, *-ни такроран босиб рўйхатдан керакли
сўзни танланг.
Луғатга сўзни қўшиш
Агар сўздан кейин ? пайдо бўлса, сиз ёзишни истаётган сўз луғатда мавжуд эмас.
Сўзни луғатга киритиш учун
Ҳрфм.-ҳ.
-ни босинг. Сўзни анъанавий матн киритиш
усулидан фойдаланиб киритиб,
Сақлаш
-ни босинг.
Мураккаб сўз ёзиш
Сўзнинг биринчи қисмини ёзинг ва уни тасдиқлаш учун ўнгга ўтинг. Сўзнинг
кейинги қисмини ёзинг ва қайтадан тасдиқланг.