Батареяни зарядлаш
Телефонингиз батареяси фабрикада қисман зарядлангандир. Агар қурилма
заряд камлигини кўрсатса, қуйидагиларни бажаринг:
1 Зарядлаш ускунасини электр манбаига уланг.
2 Зарядлаш ускунасини қурилмага уланг.
3 Батарея тўлиқ заряд олгандан сўнг зарядлаш ускунасини қурилмадан
чиқаринг, сўнгра электр манбаидан ажратинг.
8
Ишга киришиш
Шунингдек, сиз батереяни USB сими орқали компьютер қувватидан фойдаланиб
зарядлашингиз мумкин.
1 USB симини компьютернинг USB уясига ва қурилмангизга уланг.
2 Батарея тўлиқ зарядланса, USB симини ажратиб олинг.
Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, USB орқали зарядлаш ишламаслиги
мумкин. Бунинг ўрнига зарядаш ускунасидан фойдаланинг.
Батареяни муайян вақт давомида зарядлаш шарт эмас, сиз шунингдек
қурилмадан у заряд олаётган вақтда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Батарея
тўлиқ зарядсизланган бўлса, дисплейда зарядлаш белгиси пайдо бўлиши ёки
қўнғироқ қилинишдан олдин бир неча дақиқа ўтиши мумкин.
Радио тинглаётган пайтда қурилмани зарядлаш қабул қилиш сифатига таъсир
кўрсатиши мумкин.