Nokia 6303i Classic - Браузер хавфсизлиги

background image

Браузер хавфсизлиги
Банк хизматлари ёки онлайн харид қилиш каби баъзи хизматлар учун хавфсизлик

хусусиятлари талаб қилиниши мумкин. Шу каби уланишлар учун сиз хавфсизлик

сертификатлари ва эҳтимол SIM картангиздаги хавфсизлик модулига эга

бўлишингиз лозим. Кўшимча маълумот учун хизмат кўрсатувчи

провайдерингизга мурожаат қилинг.

Хавфсизлик модули созламаларини кўриш ёки ўзгартириш ёки қурилмангизга

юклаб олинган ваколат ёки фойдаланувчи сертификатлари рўйхатини кўриш

учун

Меню

>

Созламалар

ва

Хавфсизлик

>

Хавфс. модули

,

Ваколат сертиф-ри

ёки

Фойдал-нг серт-ри

-ни танланг.

Муҳим: Сертификатлардан фойдаланиш масофадаги алоқа ва дастурларни

ўрнатишни сезиларли даражада хавфсизроқ қилса ҳам, ошган хавфсизликдан

самарали фойдаланиш учун улардан тўғри фойдаланиш лозим. Сертификат

мавжудлиги ўзидан-ўзи ҳеч қандай ҳимоя таъминламайди, ошган хавфсизликка

эга бўлиш учун сертификат бошқарувчиси тўғри, ҳақиқий ёки ишончли

сертификатларга эга бўлиши лозим. Сертификатлар чекланган муддатга

берилади. Агарда ҳақиқий сертификат бўлганда ҳам "Муддати тугаган

сертификат" ёки "Муддати ҳали бошланмаган сертификат" кўрсатилса,

қурилмангиздаги шу кундаги сана ва вақтнинг тўғрилигини текширинг.

Бирон бир сертификат хусусиятларини ўзгартиришдан олдин сиз сертификат

эгасига ҳақиқатдан ҳам ишонишингизни ҳамда ушбу сертификат айнан

кўрсатилган эгасига тегишли эканлигидан амин бўлишингиз лозим.